Алишер Қодиров ўқишга кира олмаганларни армияга жўнатишни таклиф этди
"Тартиб ва масъулиятни мактаб ва ҳарбий хизматда ўргатмасак, қамоқхонада ҳеч қачон ўргатиб бўлмайди", дейди у.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров ўқишга кира олмаган йигитларни бир йиллик ҳарбий хизматга жўнатишни таклиф этди.
"Тарбия масаласида кескин қарорлардан қочмаслик керак.
Мактабни тугатган, ўқишга кирганлардан ташқари барча ўғил болаларни тўловларсиз, бир йиллик мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилиш лозим. Тартиб ва масъулиятни мактаб ва ҳарбий хизматда ўргатмасак, қамоқхонада ҳеч қачон ўргатиб бўлмайди.
Ўзбекистонни эркинликни ҳадсизлик деб биладиган, атлас костюмлилар эмас, ўз қадрини биладиган, тафаккур қиладиган ўғил-қизлар ривожлантиради" дейди Қодиров.
Шунингдек, Қодиров мактабларда Миллий гвардия ходими бўлишини қўллаб-қувватлаган. Унинг фикрича, нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиёда боғча ва мактаб миллий хавфсизлик масаласига айланган.