Тошкентда уй-жой ижараси нархи тушиши давом этмоқда

Нисбатан арзон нархлар Сергели ва Олмазор туманларига, қимматлари эса Яккасарой ва Миробод туманларига тўғри келмоқда. 

Жамият
19 март, 10:28
Тошкентда уй-жой ижараси нархи тушиши давом этмоқда

Ўзбекистон пойтахти Тошкентда ижара нархларининг пасайиши кузатилмоқда. 2024 йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳрида таклиф этилган уй-жой ижара нархларини таҳлил қилинди.

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. 2024 йил февраль ойида пойтахтда ўртача таъмирланган туркумдаги хонадонлар ижара нархларида январь ойига нисбатан ўртача 0,34%га, тўлиқ таъмирланган туркумдаги уй-жойлар ижара нархларида эса ўртача 0.13%га тушиш кузатилди.

Ўртача таъмирланган уй-жой ижараси. 2024 йил февраль ойида ушбу синфдаги 1 хонали хонадонлар учун таклиф этилган ижара нархлари ўтган январь ойига нисбатан ўртача 0.3% га пасайиб, 394 долларни ташкил этган бўлса, 2 хонали хонадонлар ижара нархлари эса 0,2% га арзонлаб,  ўртача 441 долларгача тушди. Шунингдек,  ўртача таъмирланган 3 ва 4 хонали уйлар ижара нархлари 0.4% га пасайиб, ўртача нархлар мос равишда 514 ва 594 долларни ташкил этди. 

Ўртача таъмирланган туркумдаги уйлар учун нисбатан арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали - $358, 2 хонали - $393, 3 хонали - $435, 4 хонали - $450), Олмазор (1 хонали - $357, 2 хонали - $415, 3 хонали - $455, 4 хонали - $490) туманларида таклиф этилган бўлса, ушбу туркумдаги энг қиммат ижара нархлари Яккасарой (1 хонали - $420, 2 хонали - $488, 3 хонали - $657, 4 хонали - $738) ва Миробод (1 хонали - $467, 2 хонали - $520, 3 хонали - $620, 4 хонали - $832) туманларида кузатилди.

Маълумот учун: 2023 йил ноябрь ойидан 2024 йил февраль ойигача бўлган даврда ўртача таъмирланган 1 ва 2 хонали уйлар учун ўртача ижара нархлари мос равишда 1,8% ($401 дан $394га) ва 2,4%га ($452 дан $441га) тушган.

Тўлиқ таъмирланган уйлар ижара нархлари. Февраль ойида тўлиқ таъмирланган 1 хонали уйлар учун ўртача ижара нархлари $475 ни ташкил этиб, ўтган январь ойига нисбатан 0.3%га тушган бўлса, 2 хонали уйлар учун ушбу кўрсаткичлар мос равишда $651 ва 0.6% ни ташкил этган. Шунингдек, 3 хонали уйлар учун таклиф этилган ўртача ижара нархларида ($790) ҳам бироз (0,1%) тушиш кузатилди.Лекин, тўлиқ таъмирланган 4 хонали уйлар ўртача ижара нархлари  0.4% ошиб, $919 гача кўтарилган. 

Тўлиқ таъмирланган туркумдаги уйлар учун энг арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали - $393, 2 хонали - $462, 3 хонали - $560, 4 хонали - $761) ва Учтепа (1 хонали - $401, 2 хонали - $498, 3 хонали - $617, 4 хонали - $850) туманларида ҳамда ушбу туркумдаги  энг қиммат ижара нархлари Шайхонтоҳур (1 хонали - $555, 2 хонали - $848, 3 хонали - $1057, 4 хонали - $1028) ва Миробод (1 хонали - $570, 2 хонали - $861, 3 хонали - $1024, 4 хонали - $1128) туманларида кузатилди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг октябр ойида ҳам пойтахтда барча турдаги хонадонлар учун таклиф этилаётган ижара нархлари ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан арзонлашган. Ўшанда нархлар ўртача 6-14 фоизгача тушганди. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+