Россияда президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда. Асосий маълумотлар

Бу Украина уруши бошлангандан сўнг илк президент сайловидир. 

Жаҳон
15 март, 11:10
Россияда президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда. Асосий маълумотлар

Бугун,  15 март кунидан Россия Федерацияси бўйлаб президентлик сайловлари бошланди. Сайловлар уч кун,  15,16 ва 17 март кунлари давом этади. Номзодлар: 

- мустақил номзод,  Россиянинг амалдаги президенти Владимир Путин; 

- Россия Коммунистик партиясидан депутат Николай Харитонов;

- Россия Либерал демократик партиясидан Леонид Слуцкий;

- “Янги одамлар”дан дума вице-спикери Владислав Даванков.

Дастлабки натижалар Марказий сайлов комиссияси томонидан 18 март куни эълон қилинади. 

Бундан ташқари,  144 давлатдаги 228 та участкада ҳам россияликлар овоз бермоқда. 

Агар амалдаги президент Владимир Путин сайловда ғалаба қозонса,  камида 2030 йилгача ҳокимиятда қолади. 

Ушбу сайловлар Украина уруши бошлангандан кейинги илк президент сайловларидир. 2018 йилги сиёсий жараёнларда Путин 76 фоиздан ошиқ овоз олиб сайланганди. 

2020 йилда Россияда Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича референдум ўтказилди.  Унга кўра,  Путин 2036 йилгача расман сайловларда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. 

Кўпчилик сўровномалар ва сиёсий тадқиқотчилар Путиннинг эҳтимолий ғалабаси ҳақида ёзмоқда. 

Урушга қарши позицияни намойиш этган икки номзод,  Екатерина Дунцова ва Павел Надеждин Марказий сайлов комиссияси томонидан ўтказилмади. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+