Наврўз байрамида неча кун дам берилиши аниқ бўлди

Март ойида беш кун ишлайдиганлар жами 13 кун дам олади. 

Жамият
15 март, 11:35
Наврўз байрамида неча кун дам берилиши аниқ бўлди

Наврўз байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олиши маълум бўлди

2024 йилги Наврўз байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади: 

- 21 март — пайшанба (Наврўз байрами);

- 22 март — жума (барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни);

-  23 март — шанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни);

-  24 март — якшанба (одатий дам олиш куни).

Қўшимча дам олиш кунлари президентнинг 2023 йил 22 декабрдаги ПФ-213-сонли фармони асосида белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, бу йил 8 март байрамига қўшимча дам олиш куни берилмаганди.  Март ойида беш кун ишловчи ўзбекистонликлар жами 13 кун дам олади. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+