platina.uz

Идиш тозаловчи кимёвий воситалар саратонга сабаб бўлмоқда

Ювилган идишлар камида 30 сония давомида оқиб турган, қайноқ сувда чайилмаса, идиш юзасида қолган гел сизнинг ошқозонингизга тушади.

Жамият
14 март, 16:06
Идиш тозаловчи кимёвий воситалар саратонга сабаб бўлмоқда

Инсон саломатлиги бевосита овқатланиш шароити билан боғлиқ. Бунинг учун эса маҳсулотлар табиий ва энг муҳими, маҳсулот солинаётган идиш тоза бўлиши лозим. Идишлар тоза бўлиши учун улар махсус идиш ювувчи воситалардан кенг фойдаланамиз. Бактерияларни ўлдирувчи ушбу воситаларнинг инсон организмига, айниқса, ёш болаларга қанчалик зарари борлиги биласизми?

Шифокор-гастроэнтеролог М.Черенковнинг огоҳлантиришича, агарда гелда ювилган идишлар камида 30 сония давомида оқиб турган, қайноқ сувда чайилмаса, идиш юзасида қолган гел сизнинг ошқозонингизга тушади. Инсон 1 йилда камида 250 грамм, яъни бир стакан гелни ейди. Вақт ўтиши билан унда ошқозон-ичак, онкологик, хаттоки нафас йўллари касалликлари пайдо бўлади. Айниқса болаларда бу тезда кўринади.

Атрофимизда жуда кўпчилик турли туман аллергиялардан азият чекади. Мутахассислар фикрига таянадиган бўлсак, аллергиянинг ҳам асосий сабабларидан бири кимёвий моддалар билан доимий боғлиқликдир. Масалан, юқоридаги идиш ювиш воситаси ёки уни ҳисобга олмаган тақдиримизда ҳам кенг истеъмолдаги маҳсулотларнинг ҳам аксарият қисми кимёвий модда ва элементлардан ташкил топган.

Асосан, идишлар ювилгандан кўп вақт ўтмай туриб улардан яна қайта фойдалана кетамиз, холбуки, уларда сақланиб қолган сувда, оз миқдорда бўлса ҳам бутунлай кимёвий моддалардан ташкил топган идиш ювиш воситаси сақланиб қолади. Айнан шу ҳам инсон организми айниқса, ошқозонига қаттиқ таъсир ўтказиб, фаолияти бузилишига сабаб бўлади. Қолаверса, бу болаларда тезроқ ўз таъсирини кўрсатади.

Бундан ташқари, фақат идиш ювиш воситаси эмас, “гупкалар” ҳам инсон ҳаёти учун хавфлидир. Мутахассисларнинг аниқлашича, “гупка”нинг 90% дан ортиғи бактериялар билан қопланган экан. Аслини олганда, нам ва юмшоқ нарсалар турли бактерияларни ўзига жалб қилиши барчага маълум. Энди бир ўйлаб кўрайлик, доимий нам ёки баъзи ҳолларда гелдан яхши тозаланмаган, юзасида пуфакчалар ҳосил бўлиб турган гупканинг ўзи қанча микропга “бошпана” экан.

Энг аянчлиси, кўп ҳолларда ёшга тўлмаган чақалоқлар учун ишлатиладиган идишларни аввал қайнаган сувда қайнатиб, бактерияларини ўлдирамиз-у, кейин уни гупка ёки ошхона сочиғи билан артиб яна микропга “тўйинтирамиз”.

Бугун ошқозон ракининг, айниқса ичакдаги турли муаммоларнинг ҳам сабаби айнан шу бактерия ва микроблар эмасмикин?

Жаҳон статистик маълумотларига кўра, ушбу касаллик босқичидан қатъи назар, ташхис қўйилгандан кейинги биринчи йилда беморларнинг атиги 25 фоизи тирик қолади. Шу билан бирга, 6 фоизидан кўп бўлмагани 5 йил яшайди, аммо агар саратон дастлабки босқичларда аниқланса ва операция ўтказилса, бу кўрсаткич 22 фоизгача кўтарилади.

Apple асосчиси Стив Жобс, актриса Любов Орлова, Лучано Паваротти, актёрлар Патрик Суейзи ва Олег Янковский ошқозон ости бези саратонидан вафот этган.

ЖССТга кўра, 2050 йилга бориб дунёда саратон касаллигига чалинганлар сони 35 миллиондан ошади. Энг кўп тарқалган саратон тури 3 лиги ичида йўғон ичак саратони — 900 минг ўлим билан 2 ўринни, ошқозон саратони — 660 минг ўлим билан 5 ўринни эгаллайди. Биринчи ўринда эса ўпка саратони у сабаб ҳаётдан кўз юмганлар сони жами 1,8 миллионни ташкил этади. Бунга нафақат тамаки истеъмоли ёки ҳавонинг ифлосланиши, балки нотўғри овқатланиш ва санитария қоидаларига умуман мос келмайдиган ошхона буюмларидан фойдаланиш ҳам сабаб бўлади.

Қадимда эса идиш-товоқ ювиш учун бу каби юмшоқ, бактерияларни тез тортиб олувчи гупкалардан эмас, балки табиатда учрайдиган, қовуннинг бир тури бўлган люфа ўсимлигидан фойдаланишган. Ўсимлик нисбатан қаттиқ бўлгани учун идишларни тозалай олган ва тешиклари сабаб айрим бактериялардан ҳоли бўлган.

Йўғон ичак ва ошқозон саратонинг кескин ортиб бораётгани ҳам табиий ва ишончли маҳсулотлардан кўпроқ фойдаланиш ва уларни етиштиришни тақазо қилмаяптимикин?

Мафтуна Ёдгорова тайёрлади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+