Фандоматлар бир ойда 16,5 мингдан ортиқ идиш қабул қилди
Бунинг эвазига фойдаланувчиларга 2,4 млн сўмдан ортиқ пул тўланган.

Фандоматлар бир ойда 16,5 мингдан ортиқ идиш қабул қилди.
Чиқиндиларни бошқариш агентлигига кўра, топширилган идишларнинг 14 899 таси пластик, 1 289 таси алюминий ва 393 таси шиша бўлган.
Бунинг эвазига фойдаланувчиларга 2,4 млн сўмдан ортиқ пул тўланган.
.jpg)
Эслатиб ўтамиз, илк фандоматлар 2026 йил сентябр ойи охирида ишга туширилганди. Ҳар битта идиш учун 150 сўм миқдорда пул тўлаб берилади.


