Қорақалпоғистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири тайинланди
Янги вазир аввал Қораўзак тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Азербаев Қуанишбай Кошкинбаевич — Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тайинланди.
Мазкур тайинловга қадар Қ.Азербаев Қораўзак тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг буйруғига асосан амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг февралидан буён ушбу лавозимда Сағиндиқ Турманов ишлаётганди. Турманов 2024 йилнинг январида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи сифатида иш бошлади.