Шифокор тишларни узоқ вақт соғлом сақлаш шартини айтди
Тиш тушишининг асосий хавф омилларидан бири сурункали чарчоқ ва доимий стрессдир.
Тишлар инсон ҳаётида, озиқланишида муҳим ўрин тутувчи аъзолардир. Инсон қаригунича тишни соғлом сақлаши мумкин, бироқ бунга халақит берадиган омиллар кўп.
Немис Имплантология маркази бош шифокори, имплантант жарроҳ, тиббиёт фанлари номзоди Магомед Дахкилгов бу ҳақда маълумот берди.
Мутахассиснинг фикрича, тиш тушишининг асосий хавф омилларидан бири сурункали чарчоқ ва доимий стрессдир.
Улар туфайли бруксизм ривожланиши мумкин - бу чайнаш мушакларининг назоратсиз қисқариши, тиш эмалининг аста-секин йўқ бўлишига олиб келади.
Нотўғри оғиз гигиенаси ва ёмон одатлар, шу жумладан чекиш, вейпинг ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ҳам тишларнинг ҳолатига салбий таъсир қилади. Яна бир омил - сурункали ошқозон-ичак касалликлари ва эндокрин касалликлар мавжудлигидир.