Дониёр Комилов Чиноздаги нефт заводи эгасига айланди
У аввал "Ўзбекнефтгаз"га тегишли АЁҚШлар ва ДХХ собиқ биносини сотиб олганди.
Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари Абдулазиз Комиловнинг ўғли Дониёр Комилов нефтни қайта ишлаш заводи эгасига айланди.
“Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ ҳам хусусийлаштирилган. Харидор эса яқинда UNG Petro АЁҚШларини харид қилган Petroleum Technology Group МЧЖ. Мазкур компания Комилов Дониёр Абдулазизовичга тааллуқлидир.
2016 йилда ишга туширилган Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи 2022 йилда сотувга чиқарилган эди. 2023 йил бошида харидорлардан таклифлар қабул қилинган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги хусусийлаштиришнинг кейинги тақдири ҳақида бошқа ахборот тақдим этмаган.
Дониёр Комилов бунгача собиқ ДХХ биноси ва "Ўзбекнефтгаз"га тегишли АЁҚШларни сотиб олганди. Айни пайтда бу бино бузилиб, ўрнида янги меҳмонхона қурилиши айтилган