platina.uz

8 мартга қўшимча дам олиш куни берилмайди

Ҳафтасига беш кун ишлайдиганлар март ойида 13 кун дам олади. 

Жамият
4 март, 11:20
8 мартга қўшимча дам олиш куни берилмайди

Ўзбекистонликларга 8 март байрамида қўшимча дам олиш куни берилмайди.

2024 йил март ойида якшанба кунларини ҳисобга олган ҳолда ҳафтасига 5 кун ишлайдиган Ўзбекистон фуқаролари 13 кун дам олади.

2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги президент фармонига мувофиқ, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимлар учун 22 март, жума куни ва олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 23 март, шанба — қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланган.

8 март, жума, кейин 9 ва 10 март шанба ва якшанба кунлари одатий дам олиш куни саналади.

21 март пайшанба Наврўз байрами саналади. Шу муносабат билан ўзбекистонликлар кетма-кет тўрт кун дам олади: булар 21, 22, 23 ва 24 март кунлари.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+