Рамазон ҳайитида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Рамазон ҳайити муносабати билан барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олиши мумкин.
Жамият
17 апрель 2023 йил

Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги хабар берди.
5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар дам олиш кунлари:
- 22-апрел —шанба;
- 23-апрел — якшанба;
- 24-апрел — душанба (кўчирилган дам олиш).
Яъни, 5 кун ишловчилар учун душанба куни дам, 29 апрел — шанба эса иш куни бўлади.
Агар 22 апрел — шанба Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари хулосаси асосида Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг 1-куни сифатида белгиланса, 21 апрел — жума куни кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.