platina.uz

1 млрд. сўмдан ортиқ давлат харидларида қонунбузарлик аниқланди

Тошкентдаги 5-сонли юқумли касалликлар клиник шифохонасида 432,0 млн. сўмлик харидда қонун бузилган. 

Давлат харидлари
28 февраль, 14:37
1 млрд. сўмдан ортиқ давлат харидларида қонунбузарлик аниқланди

Умумий қиймати 1 млрд. сўмдан ортиқ бўлган учта давлат харидида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масофавий мониторингида маълум бўлган.

Жумладан:

- Тошкент шаҳар 5-сонли юқумли касалликлар клиник шифохонаси буюртмачилигида жорий йилнинг 30 январ куни иссиқ овқат билан таъминлаш бўйича аутсорсинг хизмати юзасидан ўтказилган 432,0 млн сўмлик;

- Чапқирғоқ-Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси буюртмачилигида жорий йилнинг 9 феврал куни электродвигател харид қилиш юзасидан ўтказилган 79,9 млн сўмлик;

- Аму-Бухоро машина канали Олот туман бошқармаси буюртмачилигида жорий йилнинг 14 феврал куни труба ва лист сотиб олиш юзасидан ўтказилган 533,2 млн сўмлик давлат харидларида Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддаси (рақобат ва холислик принципи), 14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви), 20-моддаси (харид комиссиясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари), 46-моддаси (давлат харидлари жараёнидаги чекловлар) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган Низомнинг бир қатор талаблари бузилишига йўл қўйилган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш баённомаларини бекор қилиш тўғрисида буюртмачиларга Агентликнинг тақдимномалари киритилди.

Агентликнинг тақдимномаларига биноан юқоридаги давлат харидлари бўйича харид комиссиясининг баённомалари бекор қилиниши таъминланди.

Шунингдек, давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилишига йўл қўйган шахсларни тегишли жавобгарликка тортиш мақсадида тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди, дейилади хабарда.

Аввал ҳам 2,5 млрд. сўмга яқин давлат харидлари бекор қилинганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+