platina.uz

1,5 млрдлик давлат харидида 5 та ноқонуний ҳолат аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўтказган мониторинг натижасида “АВТОМАГИСТРАЛ” унитар корхонаси буюртмачилигида транспорт хизматини кўрсатиш учун 2023 йил 25 март куни ўтказилган 2 та (1,55 млрд сўмлик ва 515 млн сўмлик) жами 1 млрд. 570 млн сўмлик давлат харидида “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг 5 та моддаси талаблари бузилгани аниқланди.
Давлат харидлари
30 март 2023 йил
1,5 млрдлик давлат харидида 5 та ноқонуний ҳолат аниқланди
  • 10-моддаси (рақобат ва холислик принсипи);
  • 14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви);
  • 19-моддаси (давлат буюртмачилари);
  • 42-моддаси (иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатиш шартлари);
  • 46-моддаси (давлат харидлари жараёнидаги чекловлар).

Хусусан, харид комиссияси томонидан 515 млн. сўмлик давлат харидида иштирок этган талабгор ва ғолиб деб топилган “И.А.М.” МЧЖ таъсисчиси Б.М.И айни пайтда “АВТОМАГИСТРАЛ” УК харид комиссияси аъзоси ва корхона бош муҳандиси экани эътиборга олинмаган ва ноҳалол рақобатни келтириб чиқаргани ўрганилмаган, шунингдек, мазкур ҳолат бўйича танловни ўтказишни вақтинчалик бекор қилиш чораси кўрилмаган.

Бундан ташқари, ҳар икки давлат харидида ҳам харид комиссияси котиби томонидан фойдаланган компютернинг IP-манзили орқали харидда иштирок этган тадбиркорларнинг ҳужжатлари махсус электрон платформага юклангани маълум бўлди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+