platina.uz

Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг айрим компанияларига чеклов киритди

Бу Россияга қарши санкцияларнинг 13-пакети билан боғлиқ. 

Сиёсат
23 февраль, 21:26
Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг айрим компанияларига чеклов киритди

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларининг навбатдаги пакетини эълон қилди.

Рўйхатга Ўзбекистондаги компаниялар ҳам киритилган.

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг 13-пакетини киритган.

Чекловлар Қозоғистон, Ўзбекистон, Эрон ва Туркия компанияларига нисбатан эълон қилинган бўлиб, 106 жисмоний ва 88 юридик шахсни қамраб олган.

Жумладан, Ўзбекистонда фаолият юритувчи "Alfa Beta Creative" МЧЖ, "GFK Logistics Asia" МЧЖ, "Mvizion" МЧЖ компаниялари ҳам ушбу рўйхатдан ўрин олган.

Изоҳ берилишича, улар “Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига путур етказувчи ёки таҳдид солувчи ҳаракатлари учун жавобгардирлар”.

Қайд этиш керакки, сўнгги очиқ маъумотларга кўра, "Mvizion" МЧЖ тугатилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+