platina.uz

Олмалиқда ҳалок бўлган ҳиндистонликлар оилаларига компенсация тўланади

Platina.uz мухбири ҳолат юзасидан суриштирув ўтказди.

Жамият
20 февраль, 18:03
Олмалиқда ҳалок бўлган ҳиндистонликлар оилаларига компенсация тўланади

Олмалиқ КМК 3-мис бойитиш фабрикаси қурилишида ишлаётган ҳиндистонлик ишчилар устига вақтинчалик қурилманинг том қисми қулагани хабар берилганди. Ишчилар “Emirates” компаниясидан жалб этилган бўлган.

Бунинг натижасида 3 нафар ҳиндистонлик ишчилар вафот этган, 27 нафари шифокорларга мурожаат қилган. Мурожаат қилганларнинг 4 нафарига шифохонада зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб жавоб берилган.

Platina.uz мухбир ҳолат юзасидан суриштирув ўтказди.

Маълум бўлишича, мазкур ҳолатни ўрганиш учун Ҳиндистон консули Ражеш Бадола ташриф буюрди. Ҳолат бўйича берилган маълумотга кўра, бахтсиз воқеа ҳиндистонлик муҳандислар томонидан иш тақсимлаш вақтида тахминан эрталабки соат 8.00лар да юз берган.

Иш берувчи томонидан барча ишчилар суғурталанган бўлиб, вафот этганлар оилаларига компенсация пули тўлаб берилади. Жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+