Ўзбекистоннинг наркотик истеъмолидаги ўрни маълум бўлди
Россия ва Қозоғистон рейтингда ёмон натижа қайд этди.
World Population Review эълон қилган дунё бўйлаб наркотик истеъмол қилиш рейтингида Ўзбекистон 95-ўринни эгаллади. Бу кўрсаткич билан мамлакат Марказий Осиёнинг беш республикасида охирги ўринни эгаллаган.
Рейтинг БМТнинг Наркотиклар бўйича Жаҳон ҳисоботи ва ЖССТнинг глобал обсерваторияси маълумотларига таянган ҳолда тузилган.
Ўзбекистон рейтингда Саудия Арабистони ва Шри-Ланка оралиғида жойлашган.
Таъкидланишича, наша дунёдаги энг кенг тарқалган гиёҳванд модда бўлиб қолмоқда. У 154 та мамлакат ва ҳудудларда, опиум эса 57 та давлатда энг кўп етиштирилган гиёҳванд моддага айланган.
Гиёҳванд моддалар энг кўп истеъмол қилинадиган давлат — АҚШ. Ундан кейинги ўринларни Эстония, Беларус, Монголия, Канада, Россия каби давлатлар эгаллаган.
Марказий Осиёда Қозоғистон ТОП-10'таликга кирган бўлса (8-ўрин), Қирғизистон 23-ўрин, Туркманистон 41-ўрин ва Тожикистон 76-ўринда қайд этилган.