ЎФА ҳисобчиси 350 минг долларни ўзлаштириб, қочиб кетгани айтиляпти
Унга қарши иш ҳам очилган.
Спорт
19 февраль 2024 йил

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ҳисобчиси катта пул билан ўзлаштириб, хорижга кетгани айтилмоқда.
Championat.asia сайти берган маълумотига кўра, ЎФА ҳисобчиси 350 минг АҚШ долларни (тахминан 4 миллиард сўм) ўзлаштириб Туркияга учиб кетган.
Унга қарши иш ҳам очилган.
Қайд этиш керакки, ҳозирча ЎФА мазкур маълумот юзасидан расмий изоҳ берганича йўқ.