Ўзбекистон ФИФА рейтингида яна кўтарилди
Рўйхатни амалдаги чемпион Аргентина бошқариб бормоқда.
FIFA'нинг янгиланган рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси ўз позициясини 2 поғонага яхшилаб, 66-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон МТЖ Албания ва Кабо Верде термаларидан кейин, Гана ва Шимолий Македония жамоаларидан тепада жойлашган.
Марказий Осиё жамоаларидан Тожикистон 99 (+7), Қозоғистон 100 (ўзгармади), Қирғизистон 104 (-6) ва Туркманистон 141 (ўзгармади) ўринларда қайд этилди.
Энг катта ижобий ўзгариш Ангола (+24), Қатар (+21), Иордания (+17) ва Нигерияда (+14) кузатилди.
Рейтингни амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина бошқариб бормоқда. Ундан кейинги ўринларда Франция ва Англия терма жамоалари бормоқда. Кучли ўнталикка Хорватия термаси якун ясаган.
Эътиборли жиҳати, Украина 24, Россия эса 38-ўринни эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик журналист Санжар Акатаев Ўзбекистон термасини Марказий Осиёнинг энг кучли жамоаси деб атаганди.