platina.uz

Ўзбекистон кўп гўшт истеъмол қиладиган давлатлар рўйхатидан жой олди

2023 йилда Ўзбекистонда 2,8 млн. тонна гўшт етиштирилган.

Жамият
13 февраль, 9:30
Ўзбекистон кўп гўшт истеъмол қиладиган давлатлар рўйхатидан жой олди

Ўзбекистон мол гўшти кўп истеъмол қилинадиган мамлакатлар рейтингида олтинчи ўринни эгаллади.

Бир Ўзбекистон фуқароси ўртача ҳисобда 86,5 граммга яқин гўшт истеъмол қилади,

БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси йилига ўртача 31,6 килограмм мол гўшти истеъмол қилади. Демак, ҳар бир Ўзбекистон фуқаросига кунига қарийб 86,5 грамм мол гўшти тўғри келади.

Бу кўрсаткичлар бўйича Ўзбекистон жаҳон рейтингида олтинчи ўринни эгаллади. Аргентина, Зимбабве, АҚШ, Австралия ва Бразилия каби давлатлар мамлакатдан олдинда жойлашган. Қўшни Қозоғистон етакчи ўнталикни якунлади.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда 2,8 млн тонна гўшт (тирик вазнда) етиштирилган.

Гўшт етиштириш ҳажми 2022 йил билан солиштирилганда 3,9 % га ошган. Вилоятлар ичида Самарқанд биринчи ўринни эгаллаган - 326 минг тонна.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+