platina.uz

Жиззахда мудофаа ишлари биноси учун 1,6 млрд. сўм ажратилади

Ушбу маблағ "Ҳарбий-маъмурий секторни ривожлантириш жамғармаси"  ҳисобидан берилади. 

Жамият
13 февраль, 15:00
Жиззахда мудофаа ишлари биноси учун 1,6 млрд. сўм ажратилади

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Ғаллаорол тумани мудофаа бўлими 1,6 млрд. сўм маблағ ажратди.

Тегишли ҳокими фармойиши, бугун 13 феврал куни эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, мазкур маблағ мудофаа бўлими маъмурий ва чақирув пункти биноларини таъмирлаш учун берилади. Ушбу пул вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги "Ҳарбий-маъмурий секторни ривожлантириш жамғармаси"га тушган маблағлар ҳисобидан берилади.

"Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниясига маблағдан фойдаланишни назорат қилиш, иш ҳажмига қараб банк ҳисобига йўналтириш вазифаси топширилди.

Шунингдек, бугун эълон қилинган халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгаши қарори билан бюджетдан 43 млн. 200 минг сўм маблағ ажратилади. Бу маблағ Ўзбекистон давлат академик катта театри жамоасининг Жиззах вилоятига гастрол сафарини ташкил этиш сарф-харажатларидан юзага келган қарздорликни қоплаш учун тақдим этилади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+