platina.uz

Хоразм ҳокими безаклар ва баннерлар учун ярим миллиард сўм ажратди

Пул маҳаллий бюджетнинг эркин маблағлари ҳисобидан тақдим этилади. 

Жамият
10 февраль, 10:41
Хоразм ҳокими безаклар ва баннерлар учун ярим миллиард сўм ажратди

Хоразмда турли тадбирлар учн безаклар, баннерлар ва бошқа харажатлар учун 492 миллион 746 минг сўм ажратилди. Вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимовнинг 9 феврал куни тегишли фармойиши эълон қилинган.

Ҳужжатда айтилишича, маблағлар 2024 йил 1 январ ҳолатига кўра, маҳаллий бюджетнинг эркин маблағлари ҳисобидан ажратилади.

Фармойиш ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари М.Ачилов зиммасига юкланган.

Аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокими 2023 йил декабр ойида "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазма марказида ўтказилган Республика тармоқлараро ярмаркаси учун 600 млн. сўмга яқин пул ажратганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+