Марказий сайлов комиссиясининг 14 аъзоси ваколати тугатилди
Бу ҳақда Сенат ялпи мажлисида маълум қилинди.
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг 14 аъзоси ваколати тугатилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг бугун, 10 февралдаги ялпи мажлисида маълум қилинди.
Марказий сайлов комиссиясининг қуйидаги аъзолари ваколатлари тугатилмоқда:
Мариника Бабаназарова;
Ферузахон Аҳмедова;
Суяржон Қурбонқулов;
Шуҳрат Сирожиддинов;
Ирода Кенжаева;
Алишер Исоқбоев;
Орзигул Қозихонова;
Шерзодхон Қудратхўжа;
Гулноза Исмоилова;
Алишер Усмонқулов;
Орифжон Бозоров;
Шуҳрат Жўраев;
Муяссар Қодирова;
Эргаш Юсупов.
Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб Мухтабар Ҳусанова (Қонунчилик палатаси депутати) ва Халмухаммед Палуаниязов (МСК Котибияти Сайлов қонунчилиги ва замонавий технологиялар бўйича ўқув маркази директори) сайланиши кутилмоқда.