Сайловолди ташвиқотлар бошланадиган сана маълум бўлди

Марказий сайлов комиссиясида президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотини ўтказиш масаласи муҳокама этилди.

Жамият
5 июнь 2023 йил
Сайловолди ташвиқотлар бошланадиган сана маълум бўлди

Бугун Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида сайловолди ташвиқотлар 7 июндан бошланиши маълум қилинди.

Шунингдек, президентликка номзодларнинг барчаси рўйхатга олинди.

Мажлисда:

  • Халқ демократик партиясидан Улуғбек Иноятов;
  • Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев;
  • “Адолат” социал-демократик партиясидан Робахон Махмудова;
  • Экологик партиядан Абдушукур Хамзаевни президентликка номзод этиб рўйхатга олиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, президент сайлови 9 июль куни бўлиб ўтади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+