platina.uz

Тошкент шаҳар Экология бошқармасига раҳбар тайинланди

Аввалги раҳбар Фарҳод Деҳқонов 2022 йилда ҳам дарахткушликда айбланиб ушланганди. 

Жамият
9 февраль, 15:11
Тошкент шаҳар Экология бошқармасига раҳбар тайинланди

Акмал Расулов Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

У бунгача бошқарма бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келган.

Бошқарманинг собиқ бошлиғи Фарҳод Деҳқонов пойтахтда мораторийга қарамай дарахткесарликлар тўхтамаётгани ортидан 1 февралгача ишдан четлаштириб, унинг охирги 2 йилдаги фаолияти бўйича хизмат текшируви тайинланган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда ҳам Фарҳод Деҳқонов Чилонзорда дарахт кесилиши ортидан ушланган ва бир неча кун ўтиб қўйиб юборилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+