Тошкент яна дунёнинг ҳавоси ифлосланган шаҳарларидан дея топилди
AQI индексига кўра, Непал пойтахти Катманду антирейтингда биринчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистон пойтахти Тошкент ҳавоси ифлос шаҳарлар рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллади.
Ҳайит байрамларида кўчаларда машиналар ва одамлар ҳаракати камайганига қарамай, Бангладеш пойтахти Дакка шанба куни AQI индексида 178 балл билан ҳаво сифати энг ёмон шаҳарлар рўйхатида иккинчи ўринни эгаллади.
Дакка ҳавоси бугунги кунда ҳаво сифати индексига кўра "носоғлом" деб таснифланган.
Рўйхатнинг биринчи поғонасини Непал пойтахти Катманду банд этган. Учинчи ва тўртинчи ўринларини Ҳиндистоннинг Калкутта ва Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳарлари эгаллаб, мос равишда 188, 174 ва 163 баллни қайд этилган.
AQI индексига кўра заррачалар ифлосланиши бўйича ҳаво сифати қиймати 101 дан 150 гача бўлса, "сезгир гуруҳлар учун носоғлом", 150 дан 200 гача" носоғлом", 201 дан 300 гача бўлса, "жуда носоғлом" деб ҳисобланади. 301+ "хавфли" ҳисобланади ва аҳоли саломатлиги учун жиддий хавф туғдиради.
AQI кунлик ҳаво сифати ҳақида ҳисобот бериш учун индекс бўлиб, одамларга маълум бир шаҳар ҳавоси қанчалик тоза ёки ифлосланганлиги ва соғлиқ учун қандай таъсирлар борлиги ҳақида маълумот беради.
Дакка узоқ вақтдан бери ҳаво ифлосланиши муаммоси билан курашиб келади. Унинг ҳаво сифати одатда қишда носоғлом бўлиб қолади ва муссон ёмғирлари пайтида яхшиланади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳаво ифлосланиши асосан, инсульт, юрак касалликлари, сурункали обструктив ўпка касалликлари, ўпка саратони ва ўткир респираторли инфекцияларга олиб келади. Мазкур касалликлар туфайли ҳар йили дунё бўйлаб етти миллионга яқин одам вафот этади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ҳаво сифати масаласи доимо кун тартибида туради. Пойтахт сўнгги йилларда ҳавоси нотоза шаҳарлар рўйхатида етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда.