platina.uz

Озарбайжонда президентлик сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди

Сайловда аҳолининг 76 фоизи қатнашгани айтилди. 

Жаҳон
8 февраль, 9:41
Озарбайжонда президентлик сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди

Озарбайжоннинг амалдаги президенти Илҳом Алиев муддатидан олдин ўтказилган сайловларда 92,1 фоиз овоз билан ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда мамлакат Марказий сайлов комиссияси.

Ҳозирда бюллетенларнинг ярмидан кўпи санаб бўлинган. Иккинчи ўринни 2,2 фоиз овоз билан парламент депутати, мустақил номзод Зоҳид Ўруж эгаллади.

Марказий сайлов комиссияси раҳбари Мазоҳир Панаховнинг айтишича, сайловда 76 фоиздан ортиқ аҳоли иштирок этган.

Экзит-полллар шунга ўхшаш рақамларни башорат қилди - ва умуман олганда, натижа олдиндан тахмин қилинадиган бўлди.

Давлат раҳбари лавозимига етти нафар номзод даъвогарлик қилди, жумладан, бешинчи бор қатнашаётган Алиев. 2018 йилда бўлиб ўтган сўнгги сайловларда уни 86,22 фоиз овоз билан ғалаба қилганди. У мамлакатни 2003 йилдан буён бошқариб келмоқда.

Шунингдек, Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко озарбайжонлик ҳамкасби Илҳом Алиевни Президентлик сайлови муваффақиятли ўтказилгани билан табрикладилар. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+