Magic City’нинг янги эгаси ким?

Жаҳонгир Ортиқхўжаев 7 та компанияси ва Магиc City’ни сотганини айтган эди.

Жамият
6 февраль, 16:10

Жаҳонгир Ортиқхўжаев 7 та компанияси ва Магиc City’ни сотганини айтган ҳамда янги эгаси унинг куёвининг акаси бўлиб чиқди.

“Интеллектуал мулк” ахборот-қидирув тизимидаги маълумотларга кўра, Magic City савдо белгисини 2020 йил 27 сентябрда Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли J-United Group МЧЖ рўйхатдан ўтказган. Айни пайтда бу савдо белгисига нисбатан ҳуқуқлар Stargate Systems МЧЖга тегишли

Magic City’га бугунги кунда Stargate Systems МЧЖ эгалик қилмоқда. Ушбу компанияга эса 99 фоиз улуш билан Tashkent Aquarium МЧЖ, қолган 1 фоизига эса Абдувахитов Алишер Абдужабарович эгалик қилмоқда.

Tashkent Aquarium 2019 йил 21 январда давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, унга 100 фоиз улуш билан Абдувахитов Алишер Абдужабарович эгалик қилмоқда. Яъни Magic City’нинг бевосита ва билвосита эгаси бугунги кунда Абдувахитов Алишер Абдужабарович ҳисобланади.

Бу шахс Ортиқхўжаевга бегона эмас, унинг куёвининг акаси бўлади. Қолаверса, Алишер Абдувахитов президентнинг собиқ маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувахитовнинг ўғлидир.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 сентябрдаги қарори билан Миллий боғнинг 20,79 гектар ҳудуди ўша вақтда Ортиқхўжаевнинг АКФА компаниялари гуруҳи таркибига кирган, бугунги кунда Алишер Абдувахитов эгалик қилаётган Stargate Systems МЧЖга 49 йил муддатга ижарага берилиши белгиланган.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+