platina.uz

Ички ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди

У аввал Тошкент вилоятида фаолият олиб борган. 

Жамият
6 февраль, 10:56
Ички ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди

Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари - ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи полковник Ашрапов Рамазон Аҳмадҳўжаевич Ички ишлар вазири ўринбосари -Тергов департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Рамазон Ашрапов аввал Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган ва 2021 йилда Тошкент вилоятига ўтказилганди.

Таъкидлаш жоизки, Тергов департаментининг аввалги раҳбари Яҳёхон Абдухалков бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимдан озод этилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+