platina.uz

Британия қироли саратонга чалинди

Қирол ваколатларининг бир қисми шаҳзода Уилямга ўтади. 

Жаҳон
6 февраль, 15:05
Британия қироли саратонга чалинди

Буюк Британия тахти вориси шаҳзода Уилям отаси қирол Чарлз III нинг давлат вазифаларини бир қисмини ўз зиммасига олади. Тhe Times нашри шу ҳақда хабар берган.

Бундай ҳокимият транзакцияси қиролга саратон ташхиси қӯйилгани билан боғлиқ.

Буюк Британия монархларининг қароргоҳи Букингҳем саройи баёнотига кӯра, яқинда қирол простата безидаги хавфсиз ўсма туфайли шифохонага ётқизилган. Якуний ташхис жараёнлари саратон шаклини аниқлаб берган.

"Ҳазрати олийлари бугун мунтазам даволанишга киришди, шу сабабли шифокорлар унга жамоат мажбуриятларини кейинроққа қолдиришни маслаҳат беришди", — дейилади баёнотда.

Эслатиб ӯтамиз, Буюк Британияда чекланган монархия сиёсий тизими ӯрнатилган. Бу ерда монарх тимсолий ва номинал ҳокимият эгаси ҳисобланади. Асосий ички ва ташқи сиёсат парламент ва Бош вазир зиммасига юклатилган.

Эслатиб ўтамиз, 75 яшар қирол Чарлз III 2022 йил сентябрда ҳокимиятга келганди. Шу йили мамлакатни 1952 йилдан бери бошқариб келган қиролича Елизавета II вафот этганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+