Маънавият ва маърифат марказига янги раҳбар тайинланди
Марказга шу вақтга қадар Минҳожиддин Ҳожиматов раҳбарлик қилиб келаётганди.
Республика Маънавият ва маърифат марказига янги раҳбар тайинланди.
Отабек Абдурашидович Ҳасанов Маънавият ва маърифат маркази директори этиб тайинланди.
У тайинловга қадар Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.
Отабек Ҳасанов 1985 йилда туғилган. 2013- 2017-йилларда Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази директори, 2017- 2019-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси бошқаруви академияси „Бошқарув кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш“ факультети декани, 2019 - 2020-йилларда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш департаменти мудири лавозимларида фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, марказга шу вақтга қадар Минҳожиддин Ҳожиматов раҳбарлик қилиб келаётганди. У мазкур лавозимни 2019 йил сентябрда эгаллаганди.