platina.uz
Жамият

МТРК раиси ишдан олинди

У илк бор 2005 йилда телерадиокомпания раҳбарлигига келганди. 

МТРК раиси ишдан олинди

Алишер Ходжаев МТРК раиси лавозимидан озод этилди.

У 2020 йилдан буён Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси лавозимида фаолият юритиб келади. Бундан аввал у 2005 — 2017 йиллар орасида ҳам Ўзбекистон телерадиокомпаниясида (ҳозирги МТРК) раис бўлиб ишлаган. 2017февралда ишдан бўшатилган ва шу йилнинг августида яна МТРК раиси в.б этиб тайинланган. Бу вақт оралиғида Ходжаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстона муносабатлар бўйича қўмита раиси ўринбосарлиги лавозимида фаолият юритди.

Шунингдек, Абдурашид Жўрабоев Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига раиси этиб тайинланди.

У 2023 йил 14 февралдан буён Бош вазир котибияти раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Абдурашид Жўрабоев меҳнат фаолияти давомида Президент маслаҳатчиси ўринбосари, Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти мудири ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси лавозимларида ҳам фаолият кўрсатган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid