“Туронбанк” бошқарув раиси қамоққа олинганидан сўнг илк бор баёнот берди
Банк кузатув кенгаши юзага келган вазиятни фаол ўрганаётганини, унинг банк фаолиятига эҳтимолий таъсирини баҳолаши ва ваколатли органлар билан ҳамкорлик қилаётганини билдирди.

“Туронбанк” бошқарув раиси қамоққа олинганидан сўнг илк бор баёнот берди.
ОАВ ва ижтимоий тармоқларда “Туронбанк” бошқаруви раиси Чори Мирзаев қамоққа олингани ҳақида хабарлар тарқалганди. Шундан сўнг банк жамоаси ва кузатув кенгаши мазкур хабарларни рад этмаган ҳолда алоҳида расмий баёнотлар эълон қилди.
“Банк ўз фаолиятини белгиланган тартибда давом эттирмоқда. Банк хизматлари марказлари, офислар ва рақамли платформалар орқали мижозларга хизмат кўрсатиш давом этмоқда. Банкнинг омонатчилар, мижозлар, инвесторлар ва ҳамкорлар олдидаги мажбуриятлари ўз кучида қолади”, дейилади хабарда.
Кузатув кенгаши эса юзага келган вазиятни фаол ўрганаётгани, унинг банк фаолиятига эҳтимолий таъсирини баҳолаётгани ва ваколатли органлар билан ҳамкорлик қилаётганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал “Туронбанк” бошқаруви раиси Чори Мирзаев ушлангани хабар берилганди. У йирик миқдордаги пулларни ўзлаштиришда гумонланмоқда.





