Туронбанк бошқарув раиси Чори Мирзаев қўлга олинди
Мирзаёев банкни ўн йилдан буён бошқариб келаётганди. У ҳозирда Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими бўлган Зайнилобиддин Низомиддиновнинг яқин қариндоши ҳисобланади.

Туронбанк бошқарув раиси Чори Мирзаев йирик миқдордаги пулларни ўзлаштиришда гумонланиб, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ушланган.
Бу ҳақда Kun.uz нашри ўз манбасига асосланиб хабар қилди.
Чори Мирзаев 2016 йил 23 сентябрдан буён Туронбанк бошқарув раиси лавозимида ишлаб келаётганди.
Маълумот учун, Чори Мирзаев 1971 йилда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида туғилган. У ҳозирда Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими бўлган Зайнилобиддин Низомиддиновнинг яқин қариндоши ҳисобланади.




