Термиз “Туронбанк” собиқ мансабдори ва унинг тадбиркор шериги қилмишлари ошкор бўлди

Улар ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускуналари ҳамда металл қоплама жиҳозлари олиш мақсадида банкдан катта миқдорда кредит чиқаришга эришган. 

Жамият
7 июль, 15:56
Термиз “Туронбанк” собиқ мансабдори ва унинг тадбиркор шериги қилмишлари ошкор бўлди

Термиз туман суди  очиқ суд мажлисида жуда кўп миқдордаги маблағни ўзлаштирган “Туронбанк” мансабдори ва тадбиркорга суд ҳукми ўқилди. Суд ҳужжати Platina.uz ихтиёрида мавжуд.

Судланувчи Х.Э, 2019 йил ноябрь ойидан 2020 йил ноябрга қадар “Туронбанк” АТБ Термиз филиали кредитлаш ва иқтисодий таҳлил бўлими собиқ бошлиғи лавозимида ишлаб келган. У ўз мансаб ваколатидан қасддан фойдаланиб, қариндоши “SURXON ISSIQ NON” МЧЖ раҳбари С.А,  ва бошқа шахслар билан ўзаро олдиндан тил бириктирган.

Улар ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускуналари ҳамда металл қоплама жиҳозлари олиш мақсадида 64 ой муддатга, 6 ой имтиёзли давр билан йиллик 9,17 фоиз миқдорида устама тўлаш шарти асосида ажратилиши режалаштирилган 620.000 АҚШ доллари миқдорида кредит шартномасига кўра, жамиятга биринчи босқичда, кредит суммасининг 56 фоизи яъни 350.000 АҚШ доллари кредит ажратилишига эришишган.

Сўнгра мазкур маблағларни “SURXON ISSIQ NON” МЧЖ томонидан Хитой давлатидаги “SHANDONG HIKING INTERNATIONAL COMMERCE GROUP CO., LTD” корхонасига ўтказишиб, кредит маблағлари эвазига 149.051 АҚШ доллари миқдорида металл қопламалар олиб келишган. Улар кредит суммасини “Туронбанк” АТБ орқали чиқишида қайд этилган ҳужжатларни қонунийлиги текширмасдан ҳамда асосламасдан Э.Х тадбиркор С.А томонидан хориждан олиб келинган мулкларни кўрмасдан, баҳоланган мулкларни қанчалик асоссли ёки мақсадли эканлигини текширмасдан имзо чекиб, гаров мулкини баҳолаш бўйича келишув далолатномасини расмийлаштириб, мансаб сохтакорлиги жиноятини содир қилган.

Тадбиркор С.А. эса сохта далолатнома расмийлаштиришиб, 270.000 АҚШ доллари кредит маблағлари ажратилишига эришиб, ун ишлаб чиқариш лойиҳасини ишга туширмасдан, кредитдан мақсадсиз фойдаланишиб, ўзига ишониб топширилган 270.000 АҚШ доллари (3.377.700.000 сўмлик) банк кредит қарзларини қайтармасдан жуда кўп миқдордаги мулкни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

С.А ўзининг бу ва бошқа ҳаракатлари билан жиноий ҳатти-ҳаракатлари билан ЖКнинг 167-моддасининг 3-қисми “а” банди, 28, 209-моддаси 1- қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилган.

Судланувчи С.А судда, айбига тўлиқ иқрорлигини билдирди, Х.Э эса айбига қисман иқрорлик билдирган.

Якуний суд ҳукмига кўра, Судланувчи Х.Э.га қўйилган айблов ЖКнинг 64-моддасининг “а” бандига асосан жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги муносабати билан айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмасдан тугатилди.  Унга қўлланилган гаров эҳтиёт чораси бекор қилинди ва гаров тариқасида қўйилган Сурхондарё вилоят прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамида сақланаётган, 7.000.000 сўм гаровга қуювчи Э.Хга қайтарилди.

А.Сга нисбатан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан қамоқда бўлган 33 куннинг ҳар бир куни ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг уч кунига тенглаштириб ҳисобланиб, тайинланган жазонинг 3 ой 9 куни чегириб ташланди ва ўташ учун 1 йил 10 ой 27 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилди.

Иш бўйича етказилган зарар қопланган ва фуқаровий даъвогарнинг судланувчиларга нисбатан даъвоси йўқлиги қайд этилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+