platina.uz

Тимур Исмаилов Сурхондарё ИИБ раҳбари бўлди

ИИБнинг аввалги бошлиғи Қашқадарё вилоятига ўтказилганди. 

Жамият
31 январь, 13:26
Тимур Исмаилов Сурхондарё ИИБ раҳбари бўлди

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасига янги бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.

Бугун Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида вилоят, шаҳар ва туманлар секторлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ички ишлар органларининг хизмат фаолиятига оид тезкор йиғилиш ўтказилган.

Йиғилишда дастлаб ташкилий масала кўрилди. Полковник Исмаилов Тимур Камалатдинович Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Tимур Исмаилов 1983 йил Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида туғилган. Тайинловга қадар Ички ишлар вазирлиги Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, вилоят Ички ишлар бошқармасининг аввалги бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов куни-кеча Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди. У Шуҳрат Сотволдиевнинг ўрнини эгаллади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+