Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкалига гулчамбар қўйди
Бу йил Ислом Каримов таваллудининг 86 йиллиги қарши олинмоқда.
Жамият
30 январь 2024 йил
Президент Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов таваллудининг 86 йиллиги қарши олинмоқда. Шу сабаб Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди.
Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида ўтган маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, шаҳар жамоатчилиги иштирок этди.
Биринчи Президентнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.