platina.uz

Қашқадарёда бюджетдан нақ 59,5 млрд. сўм ажратиляпти

Пул бюджетнинг эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан тақдим этилади. 

Иқтисод
30 январь, 9:31
Қашқадарёда бюджетдан нақ 59,5 млрд. сўм ажратиляпти

Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгаши қарори билан 59 млрд. 592 млн. 700 минг сўм маблағ пул ажратилмоқда. Пул вилоят маҳаллий бюджетининг 2024 йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан тақдим этилади.

29 январ куни эълон қилинган ҳужжатга кўра, мазкур пул вилоят умумтаълим муассасалари моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш учун сарфланади.

Жумладан, вилоятдаги мактаб синфхоналарини компютер ва бошқа техникалар билан жиҳозлаш учун 19 млрд. 350 млн. сўм берилади (Қарши шаҳри, Шаҳрисабз шаҳри, Ғузор ва Деҳқонобод туманларида).

Ўқув мебеллари ва доскалар учун 40 млрд. 241,9 млн. сўм сарфланиши кўзда тутилган.

Қарор иловасида маблағлар сарфи жадвали ва етказиб берувчи тадбиркорлар рўйхати илова тариқасида келтирилган.

Бироз аввал Тошкент шаҳрида ҳам турли мақсадлар учун катта пул ажратилгани маълум бўлганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+