Тошкентда бюджетдан турли мақсадлар учун катта пул ажратилди
Жумладан, ҳунармандчилик шаҳарчалари учун 868 млн. сўм берилади.
Халқ депутатлари Тошкент шахар кенгаши қарори билан маҳаллий бюджетдан бир қатор мақсадлар учун маблағлар ажратилди.
Жумладан, Янгиҳаёт тумани Ижтимоий хизматлар агентлигига фаолият юритиши учун 37-поликлиникада 2 хонани таъмирлашга 500 млн. сўм, моддий-техник воситалар учун 400 млн. сўм, жами 900 млн. сўм ажратилади.
Шунингдек, Тошкент шаҳрининг ўзига хос миллий ҳунармандчилиги ва маданий ҳаётини акс эттирувчи ҳунармандлик шаҳарчалари учун 868 млн. сўм, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси Тошкент шаҳар бўлими ходимлари маоши ва бошқа тўловлар учун 360,7 млн. сўм ажратилади.
Юқори кўрсатилган харажатлар Тошкент шаҳрининг 2024 йилги бюджетининг қўшимча маблағлари ва республика ссуда бюджетидан ажратилади.
Эслатиб ўтамиз, аввал Наманган ҳокими Шавкат Абдураззоқов "Навбаҳор" футбол клуби учун бюджетдан 2,5 млрд. сўм ажратганди.