platina.uz

Кайфиятни кескин кўтарувчи мевалар маълум қилинди

Мутахассислар 155 киши иштирок этган тадқиқот ўтказди.

Жамият
27 январь, 13:53
Кайфиятни кескин кўтарувчи мевалар маълум қилинди

Янги Зеландиядаги Отаго университети олимлари организмда С витамини етишмаслиги кайфиятнинг ёмонлашишига таъсир қилишини аниқлади. Ҳар куни киви истеъмол қилиш бу муаммони енгишга ёрдам беради, дейди мутахассислар. Бу ҳақда British Journal of Nutrition (BJN) ёзмоқда.

Мутахассислар С витамини даражаси паст бўлган 155 киши иштирок этган тадқиқот ўтказди. Улар уч гуруҳга бўлинган, биринчиси саккиз ҳафта давомида витамин қўшимчасини олган, иккинчиси плацебо (дори-дармон) олган, учинчиси иккита киви истеъмол қилган.

Маълум бўлишича, ҳар куни киви истеъмол қилган одамларнинг кайфияти тўрт кун ичида яхшиланган. Бундан ташқари, бу одамлар янада қувноқ бўлишди. Ўз навбатида, витамин C қўшилиши кайфиятни яхшилашга ижобий таъсир кўрсатди, аммо олимларнинг фикрига кўра, бу омиллар кивидаги берган натижа каби яхши бўлмаган.

Олимлар киви бўйича аввал ҳам тадқиқот ўтказганди. Унга кўра, агар сиз ҳар куни иккита киви мевасини истеъмол қилсангиз, организмнинг С витаминига бўлган кунлик эҳтиёжини қоплашингиз мумкин. Бу тропик мевада жуда кўп фойдали моддалар ва хун толаси мавжуд бўлиб, улар бир кишининг тўлиқ ривожланиши учун жуда муҳимдир.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+