platina.uz

Божхонада мевалар айниб қолишига қарши чора топилди

Божхона постларида шундай юклар учун махсус белгилар билан жиҳозланган алоҳида йӯлаклар ташкил этилмоқда.

 

Иқтисод
23 май, 12:05
Божхонада мевалар айниб қолишига қарши чора топилди

Хорижга мева-сабзавот олиб кетаётган юк машиналари божхона текширувларини кутиб қолиши натижасида маҳсулот сифатининг бузилиши муаммосини ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, божхона постларида шундай юклар учун махсус белгилар билан жиҳозланган алоҳида йӯлаклар ташкил этилмоқда.

Бундай йӯлаклар товар ва транспорт воситалари ҳаракати юқори бўлган йирик чегара божхона постларида мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини устувор тартибда тезкорлик билан амалга оширишга хизмат қилади.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси маълумотига кўра, бунда тез бузилувчан мева-сабзавот маҳсулотлари (пиёз, карам, гилос, ўрик ва бошқалар) ортилган транспорт воситаларини ушбу йўлакларга йўналтиришда устуворлик таъминланади.

Экспортга йўналтирилаётган тез бузилувчан мева-сабзавот маҳсулотлари ортилган транспорт воситаларига халқаро стандартларга мос бўлган фарқлаш белгисини (автотранспорт воситасининг олд ойна ўнг томонига) ўрнатилса, бундай юкларнинг алоҳида йўлак орқали тезроқ ўтилиши таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 майдан бошлаб тавсия этилган нархларни минимал қийматларга ўзгартиргани экспортчиларнинг эътирозига сабаб бўлган эди. Таҳлилчиларнинг айтишича, Ўзбекистондан мева-сабзавот маҳсулотларини мутасаддиларнинг бозор конъюнктураси ҳақидаги тасаввуридан келиб чиқиб белгилаган паст нархларда олиб чиқиш таъқиқланиши соҳага сармоя киритишга қизиқишни пасайтиради, мамлакатни йирик тизимли импортерлар учун кам жалб қилувчи ҳамкорга айлантиради.

Бундай қўлбола тартибга солиш билан узоқ муддатли ҳамкорлик шартномаларини тузиш жуда хавфли бўлиб қолади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+