Камбағалликнинг янги чегараси белгиланди
2024 йил учун минимал истеъмол харажатлари миқдори эълон қилинди.
Иқтисод
22 январь, 13:10
Ўзбекистонда 2024 йил учун минимал истеъмол харажатлари миқдори киши бошига 1 ойга 621 минг сўм деб белгиланди.
Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди.
Маълумот учун, Ўзбекистондаги минимал истеъмол харажатлари миқдори 2021 йилда 440 минг сўмни ташкил этган, 2022 йил январидан бошлаб эса 498 минг сўм деб белгиланганди. Сўнгги марта бу миқдор 2023 йил июль ойида 498 минг сўмдан 568 минг сўмгача оширилганди.
Минимал истеъмол харажатлари миқдори оммабоп услубда камбағаллик даражасининг чегараси дея аталади. Демак бир йилда камбағаллик чегараси 53 минг сўмга ошган. Бу 2023 йилги кўрсаткичлардан 9,3 фоизга юқоридир.