platina.uz

Глобал исиш янги вирус фалокатига сабаб бўлиши кутилмоқда

Сибир музликлари қаърида "зомби вирус" топилди. 

Жаҳон
22 январь, 11:40
Глобал исиш янги вирус фалокатига сабаб бўлиши кутилмоқда

Инсониятга янги "зомби вирус" хавф солмоқда. Ҳозирда у расман қайд этилмаган бўлсада, глобал исиш вирусни юзага чиқариши мумкин.

Қадимги Сибир вирусларининг уйғониши глобал исиш туфайли содир бўлиши мумкин; баъзи "зомби вируслари" олимлар томонидан ҳудудда аллақачон аниқланган, дейди Марсел университети генетик олими Жан-Мишел Клавери.

Унинг таъкидлашича, жаҳон илмий ҳамжамияти эътиборни иссиқ иқлими бўлган мамлакатларда касаллик тарқалиш хавфига қаратган бўлса-да, шимолдан келаётган хавф бепарволик билан унутилган, деб ёзади The Guardian.

Ҳозирги вақтда пандемия таҳдиди таҳлили жанубий ҳудудларда пайдо бўлиши ва кейин шимолга тарқалиши мумкин бўлган касалликларга қаратилган.

"Зомби вирус" инсоннинг хотира ва ақлидан жудо этиши ва ўлимга сабаб бўлиши билан хавфлидир, дейди олимлар.

Газетанинг қўшимча қилишича, энди олимлар қадимги микроорганизмлар ва улар қўзғаши мумкин бўлган ҳолатларни кузатиш учун Арктика мониторинги тармоқларини ўрнатадилар.

Аввалроқ зомбилашиш таҳдиди бўйича таҳлил эълон қилинганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+