Ўзбекистон Ҳиндистонни тор-мор келтирди
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон биринчи турда Сурияни юта олмаганди.
Спорт
18 январь 2024 йил

Бугун, 18 январ куни Қатарда бошланган Осиё чемпионати иккинчи турида Ўзбекистон Ҳиндистонни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.
3:0 ҳисоби билан якунланган ўйинда Аббосбек Файзуллаев, Игор Сергеев ва Шерзодбек Насруллаевлар тўп киритди. Шу тариқа Сречко Катанес жамоаси гуруҳдаги очколари сонини 4 тага етказиб олди.
Гуруҳнинг бошқа ўйинида Австралия Сурияни кичик ҳисобда мағлуб этди (1-0) ва пешқадам бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон биринчи турда Сурияни юта олмаганди. Энди жамоа Австралияга қарши майдонга тушади.