8 нафар ҳоким ишдан кетиши мумкин
Олдинроқ иқтисодий комплексдаги ўринбосарлар сони қисқариши маълум бўлганди.
Президент ўтказаётган йиғилишда саккиз нафар ҳоким ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди.
Бюджет тушуми учун энг катта захира – ерларни тадбиркорларга аукцион орқали сотишдир. Ўтган йили бундан 1 триллион сўм тушум бўлди, 12 мингта янги лойиҳалар қўшилди. Лекин жойлардаги сусткашлик боис, ўтган йили 3 триллион сўм қўшимча тушум бой берилди.
Бош вазирга йил давомида аукционга умуман ер чиқармаган Балиқчи, Жалақудуқ, Бектемир, Миробод, Олмазор, Чилонзор, Юнусобод, Яккасарой туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини ҳал қилиш топширилди.
Давактив агентлиги ерларни аукционда сотиш бўйича 4 триллион сўмлик режани туманбай ишлаб чиқиши ва ижросини таъминлаши белгиланди.
Туманнинг мастер режаси бўлса, бу жуда катта маблағ, тадбиркорлар ва бандлик учун манба бўлади. Лекин ҳозиргача бор-йўғи 17 та кичик аҳоли пунктининг мастер режаси тайёрланди.
Иқтисодий комплекс раҳбариятига йил якунига қадар 70 та, келаси йили барча туманларнинг мастер режаларини ишлаб чиқишга топшириқ берилди.
Олдинроқ иқтисодий комплексдаги ўринбосарлар сони қисқариши айтилганди.