platina.uz

Туркманистонда “Бахти Ташкентский”нинг шериги қўлга олинди

У ҳибслар бошлангач чегарани кесиб ўтишга муваффақ бўлган. 

Жамият
11 январь, 10:13
Туркманистонда “Бахти Ташкентский”нинг шериги қўлга олинди

Туркманистонда ўзбекистонлик "қонундаги ўғри" “Бахти Ташкентский”нинг шериги қўлга олинди. Бу ҳақда "Хроника Туркменистана" нашри хабар берган.

Ҳибслар бошланганидан сўнг Ўзбекистон махсус хизматлари туркманистонлик ҳамкасбларига жиноий гуруҳ аъзоларидан бири 7 декабр куни Туркманистон билан чегарани ноқонуний кесиб ўтиб, қочишга муваффақ бўлгани ҳақида тезкор маълумот берган.

Туркманистон Миллий хавфсизлик вазирлигига қочқиннинг қўлга олинган гуруҳ аъзоси Наргиза Жуманиёзованинг синглиси Бибижон Жуманиёзованинг уйида эканлиги ҳақида маълумот берилган.

Қидирув натижасида эркак қўлга олинган, сўнгра “Шовот” чегара божхона постида Ўзбекистон махсус хизматларига топширилган.

Бибижоннинг уйидан жиноий гуруҳ аъзосидан ташқари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 12 қути дори воситалари топилган. Маълум бўлишича, аёл дори воситалари контрабандаси билан шуғулланган. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жиноий гуруҳлар аъзоларини қўлга олиш бўйича оммавий рейдлар ўтказилмоқда. Жумладан, “Бахти Ташкентский” номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев декабр ойида қўлга олинганди.

25 декабр куни Қудратуллаевнинг ўғли ва гуруҳнинг яна бир қанча аъзолари, жумладан гумондор Наргиза Жуманиёзова ҳам ҳибсга олингани маълум бўлди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+