Ўзбекистон армияси халқаро рейтингда пастлади

АҚШ армияси дунёда энг кучли дея қайд этилди. 

Жамият
11 январь, 13:08
Ўзбекистон армияси халқаро рейтингда пастлади

Global Firepower талқинига кўра, Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида ((2024 Military Strength Ranking)) 145 давлат орасида 65-ўринни эгаллади.

2023 йилга нисбатан мамлакат уч поғонага – 62-ўриндан 65-ўринга тушиб кетган.

Global Firepower Ўзбекистоннинг мудофаа бюджетини 796,8 миллион долларга баҳоламоқда. Ҳарбий хизматчилар сони 68 минг, хизматда эса 48 минг киши мавжуд.

Ушбу рейтингда Қозоғистон 58, Туркманистон 83, Қирғизистон 100 ва Тожикистон 107-ўринни эгаллаган.

Рейтингнинг дастлабки уч поғонасидан AҚШ, Россия ва Хитой жой олган. Постсовет маконида юқори ўринларда Украина армияси ҳам қайд этилган (18-ўрин). Ғазода уруш олиб бораётган Исроил 17 -ўринда. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+