Қирғиз депутати Салимбой билан учрашгани маълум бўлди
Ҳозир унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 2 та моддаси билан жиноий очилган.
Ўзбекистонда қирғизистонлик депутат Эмил Жамғирчиевга нисбатан иккита жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев бугун, 2024 йил 10 январ куни Жогорку Кенеш йиғилишида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, депутатлар Бош прокурор Қурманқул Зулушевнинг Эмил Жамғирчиевни жиноий жавобгарликка тортишга розилик бериш таклифи бўйича комиссия ишининг якунларини муҳокама қилмоқда.
Ташиевга кўра, у Тошкентга бориб Салим Абдувалиевни сўроқ қилишда иштирок этган.
“Абдувалиев кўрсатма бериб, Қирғизистон расмийлари орасида тартиб ўрнатишда ёрдам сўраган Жамғирчиев билан учрашганини тасдиқлади. Салимбой Қирғизистон ишларига аралашмаслигини айтиб жавоб қайтарган. Маълум бўлишича, Жомғирчиев Aбдувалиевнинг ёрдамчисини алдаган. Бунинг устига депутат меҳмонхонада бир неча кун қолиб, пулини тўламай кетган. Шу боис Ўзбекистонда иккита иш қўзғатилди, бири “Фирибгарлик”, иккинчиси “Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш” моддаси бўйича”, — дейди Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қирғиз депутати Ўзбекистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтгани маълум бўлганди.
"Салимбой" номи билан танилган Салим Абдувалиев эса шу йилнинг 5 декабрида процессуал тартибда ушлангани расман эълон қилинганди.