Салим Абдувалиев процессуал тартибда ушлангани расман маълум қилинди

Унинг уйидан ноқонуний ҳолда сақлаб келинган 10 дан ортиқ турдаги қуроллар топилган. 

Жамият
5 декабрь 2023 йил
Салим Абдувалиев процессуал тартибда ушлангани расман маълум қилинди

"Салимбой" номи билан танилган Салим Абдувалиев процессуал тартибда ушлангани расман маълум қилинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ маълумот берди. 

"Пойтахтимиз ҳудудида жиноятларни олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур тадбирлар жараёнида Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида ўтказилаётган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида жиноий фаолият олиб борган бир нечта шахслар гумонланиб ушланди. Шулар жумласидан,1950 й.т. Абдувалиев Салим Киргизбаевич (248-модда 1-қисми, ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш) гумон қилинувчи тарзида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган" дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Platina.uz манбалари хабарига кўра, С.Абдувалиевнинг уйидан ноқонуний ҳолда сақлаб келинган 10 дан ортиқ турдаги қуроллар топилган.

Салим Абдувалиев Ўзбекистоннинг бойларидан бири бўлиш билан бирга маълум вақт турли лавозимларда ҳам ишлаган. Масалан, Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти бўлган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+