2024 йил тарихдаги энг иссиқ давр бўлиши кутилмоқда
Аввалроқ ўтган 2023 йил энг иссиқ деб топилганди.
2024 йил тарихдаги энг иссиқ мавсум бўлиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg иқлим бўйича экспертларга асосланиб хабар бермоқда.
Қайд этилишича, рекорд даражадаги иссиқликнинг сабабларидан бири Эл-Нино ҳодисаси – Тинч океанининг экваториал қисмидаги сув сирт қатлами ҳароратининг ўзгариши бўлиши мумкин.
Бутунжаҳон метеорология ташкилоти 2023 йилни рекорд даражадаги энг иссиқ йил деб атаганди, аммо 2024 йил бундан ҳам иссиқроқ бўлиши мумкин.
Миллий океан ва атмосфера маъмуриятининг катта олими Майкл Макфеденнинг сўзларига кўра, Тинч океанидаги сувнинг исиши Ер юзаси ҳароратининг ошишига таъсир кўрсатади. Шунинг учун, Эл Нино таъсири остида иккинчи йил биринчисига қараганда иссиқроқ бўлиши мумкин.
Аввалроқ иқлим ўзгариши йилига 250 минг кишини ҳалок қилиши маълум қилинганди.