Нодирбек Абдусатторов 2023 йилда қанча пул ишлаб топди?

У йил давомида жами 12 турнирда қатнашган. 

Спорт
7 январь, 17:11
Нодирбек Абдусатторов 2023 йилда қанча пул ишлаб топди?

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов ўтган 2023 йилда қанча пул топгани маълум қилинди. 

Айтилишича, Абдусатторов 12 та турнирда қатнашиб, 190 173 доллар маблағ ишлаб топди. Ўзбекистон вакили энг кўп пул топган шахматчилар ўнлигини якунлаб берган. 

2023 йилда энг кўп пул топган шахматчи хитойлик гроссмейстер Динг Лирендир. 

У 2023 йилда 2 та асосий турнирда қатнашиб 1 228 200 AҚШ доллари миқдорида пул топишни уддасидан чиқди. Иккинчи ўриндаги Ян Непомнящий13 та турнирда қатнашиб 1 226 825 долларни қўлга киритган. 

Учинчи ўринни эса 15 та турнирда қатнашиб, 705 155 доллар жамғарган Магнус Карлсен эгаллади.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+